ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ ШУҲРАТ КЎЧИМОВНИНГ ИЛМИЙ-ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТИ ХАҚИДА
Кўчимов Шуҳрат Норқизилович 1990 йилда Низомий номли ТДПИнинг ўзбек филологияси факультетини тамомлаб, мазкур институтда ўқитувчи лавозимида иш фаолиятини бошлаган.
1993-1996 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида катта илмий ходим сифатида фаолият юритган. У 1995 йилда “Ўзбекистон Республикаси қонунларининг тили” мавзусида номзодлик диссертацияси муваффақиятли ҳимоя қилган.
1996-2016 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида кафедра мудири, декан, проректор лавозимларида фаолият кўрсатган. У 2004 йилда “Ҳуқуқий нормаларни ўзбек тилида ифодалашнинг илмий-назарий муаммолари (лингво-юридик таҳлил)” мавзусида докторлик диссертацияси мувафаққиятли ҳимоя қилган.
Ҳозирда Тошкент давлат юридик университетида профессор, Ўзбекистон Республикаси ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида етакчи илмий ходим сифатида фаолият юритмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий ўқув курсларида, Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида “Юрислингвистика”, “Юристнинг ёзма нутқи” каби фанлардан семинар-тренинглар олиб бормоқда.
Ш.Н.Кўчимовннг юрислингвистика соҳаси бўйича бир нечта рисола ва 100 га яқин илмий мақолалари нашр қилинган. Жумладан:
- “Ўзбекистон Республикасида қонунчилик техникаси (тил, услуб, ҳуқуқий атамашунослик)” (Т.: ЎзР ИИВ Академияси. 1996. 100 б.);
- “Қонун ва тил” (А.Саидов, Л.Саидова, М.Қосимовалар билан ҳаммуаллифликда. Т.: Иқтисод ва ҳуқуқ дунёси.1997.-224 б.,);
- “Қонунчилик техникаси асослари” (А.Саидов билан ҳаммуаллифликда, -Т: Адолат. 2001. 228 б.);
- “Дипломатик тил асослари” (Т., ЖИДУ, 2002, 120 б.);
- “Юридик тил назарияcи ва амалиёти” (Т., ЖИДУ, 2013, 220 б.);
- “Русча-ўзбекча юридик терминлар луғати” (Н.Шарипова билан ҳаммуаллифликда, Т., ЖИДУ, 2014, 233 б.);
- юридик тил ва юридик нутқ масалалари бўйича республика илмий нашрларида 100 га яқин илмий мақолалар.