Ҳурматли меҳмон!
Мазкур веб-саҳифа илғор ривожланган мамлакатларнинг илм-фанида ўтган асрларда шаклланиб, ҳозирда дунёда жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган “Юрислингвистика” фанини Ўзбекистонда ҳам тараққий эттириш мақсадида ташкил этилди.
Сиз мазкур веб-саҳифада “Юрислингвистика” фанига оид жаҳон ва Ўзбекистон илм-фанидаги янгиликлар, илмий-тадқиқот ишлари, дарслик, ўқув қўлланма, илмий мақола ва ўқув курслари ҳамда уларнинг дастурлари билан танишишингиз мумкин.
Ўйлаймизки, мазкур соҳанинг ривожи Ўзбекистонда ҳуқуқ ва тил илмларининг тараққиётида, ҳуқуқ-судлов тизимининг такомиллашувида, қонун ижодкорлиги фаолиятида, умуман, мамлакатимиз юксалишида муҳим аҳамият касб этади.
Азиз дўстим, ўз навбатида, Сиздан мазкур соҳани янада такомиллаштириш юзасидан фикр, мулоҳаза ва таклифларни кутиб қоламиз ҳамда олдиндан миннатдорлик билдирамиз!