ЮРИСЛИНГВИСТИКА - ҲУҚУҚ ВА ТИЛ ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРНИ ЎРГАНУВЧИ ЯНГИ МАХСУС ИЛМИЙ ЙЎНАЛИШ

ЮРИСЛИНГВИСТИКА - ЭТО НАУЧНАЯ ДИСЦИПЛИНА, ОБЪЕКТОМ ИЗУЧЕНИЯ КОТОРОЙ ЯВЛЯЮТСЯ ВЗАИМООТНОШЕНИЯ ЯЗЫКА И ПРАВА

 

JURILINGUISTICS IS A SCIENTIFIC DISCIPLINE, THE OBJECT OF WHICH IS THE RELATIONSHIP BETWEEN LANGUAGE AND LAW

 
 

 

ЮРИСЛИНГВИСТИКАНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ 

 

 1.  Юридик тил ва юридик нутққа доир назарий билимларни муттасил такомиллаштириш; 

2.  Қонун тили, қонунчилик услуби ва қонунчилик техникаси масалаларини илмий-амалий тадқиқ этиш; 

3.  Қонун лойиҳаларида ҳуқуқий нормаларни ифодалашнинг методологик асосларини ишлаб чиқиш; 

4.  Амалиётда қонунни қўллаш учун қийинчилик туғдираётган ифода усулларини аниқлаш ва унинг самарали ифода шаклларини тавсия этиш; 

5.  Юридик терминларни унификация қилиш ва уларни барқарорлаштириш (стандартизациялаш); 

6.  Юридик таржимашунослик, юридик луғатшунослик ва юридик техника масалалари;

7. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни лингво-юридик экспертизадан ўтказиш;

8. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва халқаро шартномаларни таржима қилиш ва уларнинг аутентлигини таъминлаш; 

9.  Ҳуқуқшунос кадрларнинг лингвистик тайёргарлик даражаси ва уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ:

 -“Юридик тил асослари”;

 - “Юриспруденцияда ёзма нутқ кўникмалари”;

 - “Мутахассислик тили”;

 - “Юриспруденцияда сўз санъати”; 

- “Суд нотиқлиги”; 

- “Лингвокриминалистика”;

 - “Судда лингвистик экспертиза”; 

-“Юридик ҳужжат тузиш асослари” каби ўқув курсларининг илмий асосларини белгилаш ҳамда уларни ўқув жараёнига жорий этиш масалалари;

10. Ҳуқуқ ва тил илмларининг ўзаро “кесишган нуқтаси”ни, ҳуқуқнинг ривожида тилнинг, тил тараққиётида ҳуқуқнинг вазифаларини белгилаш; 

11.  Мамлакат ва жамият ривожида давлат тили, юридик тил ҳамда юридик нутқнинг ўрни ва ролини ўрганиш.